close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Материалистик эътиқод

Биз сайтимизда бериб бораётган илмий мақолалар эволюция назариясининг ноилмийлиги ва асоссиз эканлигини кўрсатди

Бу назариянинг Ерда ҳаёт пайдо бўлиши манбалари тўғрисидаги фикрлари илмий нуқтаи назардан асоссиздир, эволюция томонидан илгари сурилган механизмлардан бирортаси ҳам эволюциянинг таъсирига эга эмас, қазилма қолдиқлар оралиқ шаклларининг бўлмаганлигини кўрсатмоқда. Демак, эволюция назарияси илмий жиҳатдан асоссиз, ёлғон ғоя эканлиги кўриниб турибди. Бироқ, негадир Чарльз Дарвиннинг эволюция назарияси фанда ҳамон долзарблигича қолмоқда. Ҳатто баъзилар бу назариянинг танқидини “фанга қарши тажовуз” сифатида қабул қилишаяпти. Нега шундай бўлаяпти?
Бундай кўр-кўрона ўжарликнинг асосий сабаби шундаки, эволюция назарияси баъзи доиралар учун афюндай бўлиб қолган ва улар бундан ҳеч қачон воз кечишолмайди. Бу доиралар материалистик фалсафага кўр-кўрона содиқ бўлиб, дарвинизмни ҳаётни материалистик асослаб берувчи ягона таълимот деб билишади. Баъзан буни очиқ тан олишади ҳам. Ричард Левонтин фанга бўлган муносабатини шундай ифодалайди: “Мен аввало материалистман, сўнг эса олимман. Биз материализмга ишонамиз. У бизнинг эътиқодимиздир. Оламни материалистик нуқтаи назаридан асослаш илмий услуб ёки қоида эмас. Биз оламни материалистик асослаб берувчи тадқиқот ва тушунчалар услубини атайлаб илгари сурамиз. Материалистик таълимотга содиқлигимиз туфайли, катта саҳнага илоҳий таълимотнинг чиқишига йўл қўя олмаймиз”.
Бу сўзлар дарвинизмнинг материалистик фалсафа ғояларига содиқ, қотиб қолган бир ақида эканлигини очиқдан-очиқ тан олишдир. Бу ақида моддийликдан бошқа барча унсурларни рад этади. Шунинг учун улар ҳаёт жонсиз, маъносиз моддадан пайдо бўлганига ишонишади. Уларнинг фикрича, миллионлаб тирик мавжудотлар: қушлар, балиқлар, жирафалар, йўлбарслар, ҳашоратлар жонсиз моддадан, тасодифий ташқи таъсир, масалан ёмғир, чақмоқ иштирокида пайдо бўлган. Ҳақиқатда эса бу соғлом фикрга ҳам, фанга ҳам мос келмайди. Бироқ, дарвинчилар ўз фикрларидан қайтишгани йўқ, мақсад маълум: “Катта саҳнага илоҳий яратилиш ҳақиқатини чиқармаслик”.
Ҳақиқат тўғрисида мулоҳаза юритишга уринган, ҳаёт пайдо бўлиши манбаларини материалистик нуқтаи назардан эмас, балки фан ва мантиқий тафаккур асосидаги далиллар орқали назардан ўтказган ҳар бир киши очиқ кўриши мумкин: Барча тирик мавжудотлар битмас-туганмас қудрат, билим ва заковат эгаси Буюк яратувчи томонидан яратилган. Бу яратувчи – Оламни энг мукаммал шаклда йўқдан бино этган, унга тартиб-мезон берган ва Ердаги барча тирик жонзотларни бор қилган қодир Аллоҳдир.
Улар айтадилар: Эй пок Парвардигор, биз фақат сен билдирган нарсаларнигина биламиз. Албатта Сен Ўзинг илму ҳикмат соҳибисан”. (“Бақара” сураси, 32-оят).

Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase